«Шовот дон махсулотлари» АЖ Кузатув Кенгашининг йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И № 6
«Шовот дон махсулотлари» АЖ Кузатув Кенгашининг йиғилиши
Б А Ё Н Н О М А С И № 6
Тошкент шаҳри «18» октябрь 2023 йил
Йиғилиш раиси : Н.Ж.Жумаев
Йиғилиш котиби : М.Собиров
Қатнашдилар: Ч.А.Мухаммадиев, А.А.Камилов, Т.Д.Қиличев ва Ш.Н.Жовлиевлар
Таклиф қилинди:
Жамият бошқарув раиси: Д.К.Давлетов
Ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш,
саноатда кооперация алоқаларини
кенгайтириш масалалари бўйича директори в.б: Д.Наврузов
Молия ва сотиш бўйича директори: Б.Бекчанов
Бош ҳисобчи: Ш.Шерметов
Ички аудит хизмати ходими: Р.Қўшназаров
Овозлар сони 5 та
Йиғилиш кворуми 100%
Кузатув кенгаши аъзолари ва таклиф этилганлар тўлиқ иштирок этаётган бугунги йиғилиш очиқ деб эълон қилинди ва қуйидаги кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш иштирокчилари таништирилди.
К У Н Т А Р Т И Б И:
- 1. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
- 2. Кузатув кенгаши аъзолигига ва тафтиш комиссияси таркибига номзодларни тавсия этиш.
- 3. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш, йиғилишни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш.
- 4. Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун жамият акциядорлари реестри шаклланиши якунланадиган санани белгилаш.
- 5. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибини келишиш ва тасдиқлаш.
- 6. Овоз бериш бюллетенлари шакли ва матнини тасдиқлаш.
- 7. Саноқ комиссиясини тузиш ҳақида.
Кенгаш раиси Н.Ж.Жумаев йиғилишни очиб - кун тартибига киритилган масала тӯғрисида йиғилиш қатнашчиларни таништирди ва кун тартибини тасдиқлашни сўради.
Таклиф этилган кун тартиби ва регламент бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Э Ш И Т И Л Д И:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан «Шовот дон махсулотлари» АЖ бошқарув раиси Д.К.Давлетов сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизга эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг ) ёзма талаби асосида Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланган. “Шовот Нептун”МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ва Жамият акциядоридан келиб тушган мурожатларни инобатга олиб жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш таклиф қилди.
Таклиф этилган кун тартибидаги биринчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси сўзга чиқиб, Жамияти хозирги кунда 17,85 фоиз улуш эгаси “Шовот Нептун”МЧЖ бошқарувининг 2023 йил 10 октябрдаги 2-сонли хатига асосан жамият кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилаётган “Шовот Нептун”МЧЖ дан М.А.Аллаберганов, Г.Д.Давлетова номзодлари ва Жамиятни хозирги кунда 33,15 фоиз улуш эгаси Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 13 октябрдаги №02/09-3-17/204- сонли хатига асосан Давлат агентлиги дан Н.Й.Хўжаниёзов, Ў.Т.Тўхтасинов, А.Н.Ахматов номзотлари ва Жамиятни йирик акциядори бугунги кунда 18,3 фоиз улуш эгаси М.А.Аллаберганова номзодлари ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига (аъзоси) “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 76-моддаси талабларига асосан ҳар йили қайта сайланиши лозимлигини ҳисобга олиб, тафтиш комиссияси аъзолигига Р.Қўшназоров номзодига муносабат билдиришларини ва умумий йиғилишда кўриб чиқиш учун киритишни таклиф қилди.
Таклиф этилган кун тартибидаги иккинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси А.А.Камилов, жамият акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2023 йил 3 ноябрь ҳолатига, акциядорларга ва компания вакилига умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида жамиятнинг расмий веб-сайтида, акциядорларнинг электрон почтаси, openinfo.uz сайтига ва оммавий ахборот воситаларида эълон бериш орқали амалга оширишни таклиф қилди.
Таклиф этилган кун тартибидаги учинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибидан келиб чиққан ҳолда, иловада кўрсатилган овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлашни таклиф этди.
Таклиф этилган кун тартибидаги ўн иккинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
|
|
Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси А.А.Камилов сўзга чиқиб, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши кун тартибини қуйидаги тартибда белгилашни таклиф этди.
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
- Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш.
Таклиф этилган кун тартибидаги бешинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси умумий йиғилиш кун тартибидан келиб чиққан ҳолда, иловада кўрсатилган овоз бериш бюллетени шакли ва матнини тасдиқлашни таклиф этди.
Таклиф этилган кун тартибидаги олтинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси А.А.Камилов сўзга чиқиб, умумий йиғилиш саноқ комиссияси аъзоларини Қ.Хасанов, А.Матяқубов ва З.Қучқоровлардан иборат таркибда бўлишни ҳамда акциядорлар умумий йиғилишига тавсия этиш таклифини билдирди.
Таклиф этилган кун тартибидаги еттинчи масала бир овоздан маъқулланди. Қарши ва бетарафлар бўлмади.
Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
Тарафдоллар | Қаршилар | Бетарафлар |
5 (беш) | Йўқ | Йўқ |
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонуни талабларидан келиб чиқиб, жамият ижроя органи раҳбарига берилиши лозимлигини айтиб ўтди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш қанташчилари;
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
- Жамият бошқарув раисининг Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ ҳисоботи қониқарли деб топилсин ва муҳокама учун акциядорлар умумий йиғилишига киритилсин.
- Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун Кузатув кенгаши аъзолигига М.А.Аллаберганов, Г.Д.Давлетова Н.Й.Хўжаниёзов, Ў.Т.Тўхтасинов, А.Н.Ахматов М.А.Аллаберганова номзодларини ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига Р.Қўшназоров номзоди киритилсин.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 11-00 да жамиятнинг мажлислар залида ўтказилсин. Акциядорларни рўйхатга олиш шу куни соат 9-00 дан 10-30 гача амалга оширилсин.
- Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2023 йил 3 ноябрь ҳолатига шакллантирилсин. Акциядорларга ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида жамиятнинг расмий веб-сайтида, акциядорларнинг электрон почтаси, openinfo.uz сайтига ва оммавий ахборот воситаларида эълон бериш орқали амалга оширилсин.
- Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
3. Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аьзоларини сайлаш.
- Овоз бериш бюлетенлари шакли ва матни йиғилиш баёнида илова қилинганидек тасдиқлансин.
- Саноқ комиссияси аъзолигига Қ.Хасанов, А.Матяқубов ва З.Қучқоровлар номзоди келишиш учун акциядорлар умумий йиғилишига киритилсин.
- Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларга етказилишини таъминлаш, умумий йиғилишни ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатларни тайёрлаш ва уни юқори савияда ўтказиш жамият бошқаруви зиммасига юклатилсин.
- Мазкур баён ижросини назорат қилиш Кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси Н.Ж.Жумаев
Йиғилиш котиби __________ М.Собиров
Кенгаш аъзолари
1. Ч.А.Мухаммадиев _________
(имзо)
3. А.А.Камилов __________
(имзо)
4. Т.Д.Қиличев __________
(имзо)
5. Ш.Н.Жовлиев __________
(имзо)
Баённома 2023 йил 18 октябрь куни расмийлаштирилди.
